Жаҳон | 16:59 / 21.06.2023
15458
4 дақиқада ўқилади
Украина бўйлаб зарбалар ва Донбассдаги жанглар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 482-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ Давлат думаси судланган одамлар билан ҳарбий шартномалар тузишга ва «махсус ҳарбий амалиёт» иштирокчиларини кичик ва ўрта оғирликдаги жиноятлар учун жиноий жавобгарликдан озод этишга рухсат берди.
- Кремл аҳолиси Украина билан урушдан жиддий жабр кўраётган регионлар раҳбарларига ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг некрологларини эълон қилмаслик бўйича тавсия берган, бу ҳақда «Верстка» суриштирувида аниқланган.
- Белгород области губернатори Вячеслав Гладков 21 июндан Шебекинода кириш ва чиқишда пропуск режими бекор бўлиши ҳақида эълон қилди.
- «Фонтанка» Украинанинг ёзги қарши ҳужуми вақтида Запорижжя области ҳудудида ҳалок бўлган россиялик генерал-майор Сергей Горячевнинг қабри акс этган фотосуратни эълон қилди. РФ мудофаа вазирлиги унинг ўлими ҳақида расман хабар бермаган.
- Евроиттифоқ Украинага 50 миллиард евролик молиявий ёрдам ажратади, бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
- Пентагон Украинага ҳарбий ёрдам қийматини қайта баҳолади ва хатолик билан уни 6 миллиард доллардан ортиққа баҳолаганини аниқлади.
- Американинг General Electric компанияси Россия иссиқлик электр станцияларининг (ИЭС) газ турбиналарига хизмат кўрсатишни тўхтатди.
Кун кадри. Херсон областидаги фермер
Киевга дронлар ҳужуми
Донбасс шимолидаги украин аскарлари
Запорижжя областига зарба оқибатлари
Киевдаги дафн маросими
Мавзуга оид
20:12
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024