Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июлдан давлат органлари АКТ ходимларининг малакасини ошириш йўлга қўйилади
Малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни юборган давлат органларининг маблағлари ҳисобидан қопланади.
2023 йил 1 июлдан давлат органларининг АКТ соҳасига масъул ходимларининг 3 йилда бир марта малакасини ошириш йўлга қўйилади.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг АКТни ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарорига кўра, 2023 йил 1 июлдан давлат органларининг АКТ соҳасига масъул ходимлари 3 йилда бир марта малакасини оширади.
Мазкур ходимларнинг малакасини оширишга Рақамли технологиялар вазирлиги масъул ҳисобланади.
Малака ошириш курси 24 соатдан кам бўлмаслиги лозим, курсни тамомлаган ходимлар икки ойда рейтинг баҳолашдан ўтказилади.
Малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни юборган давлат органларининг маблағлари ҳисобидан қопланади.
Мавзуга оид
10:42 / 01.05.2025
Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади
13:35 / 03.03.2025
Айрим педагогларга тўғридан тўғри малака тоифаси берилади
14:31 / 01.02.2025
Британия Ўзбекистон давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини ташкил этади
08:10 / 25.09.2024