Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат нотариал идоралари ишчиларига овқатланиш харажатлари қопланади
Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг “Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинди.
Давлат нотариал идоралари ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги нотариал архивлар ходимларини моддий рағбатлантириш турлари кенгайтирилмоқда.
Эндиликда ходимларга расмий байрам кунлари муносабати билан бир маротабалик мукофот пули тўланиши, уларнинг овқатланиш ва йўлкира харажатлари қопланиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдам ажратилиши мумкин.
Муқаддам лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш, мукофотлаш, қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш ва моддий ёрдам кўрсатиш каби рағбатлантириш турлари ўрнатилган эди.
Уларнинг миқдори ўрнатилмоқда:
- бир маротабалик мукофот пули – бир ойлик маош миқдоригача;
- овқатланиш учун ҳар ойлик тўлов – БҲМ 2 бараваригача;
- йўлкира учун компенсация – БҲМ 1 бараваригача;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир маротаба (қоида тариқасида, куз ойларида) моддий ёрдам – БҲМ 10 бараваригача.
Мавзуга оид
18:23 / 26.03.2025
Нега ёғли овқатларни яхши кўрамиз?
09:33 / 13.02.2025
1,15 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш маскани аниқланди
07:44 / 14.12.2024
3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси аниқланди
08:12 / 04.09.2024