2022 йилдан бери олтинчи миллиардер Россия паспортидан воз кечди
Игор Макаров энди фақат Кипр фуқароси.
Россиялик миллиардер, «Арети» энергетика компанияси асосчиси ва раҳбари Игор Макаров 2023 йилда Россия паспортидан воз кечди. Американинг Forbes веб-сайтидаги профилидан маълум бўлишича, энди у фақат Кипр фуқароси.
Дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 2,2 миллиард доллар бойлиги билан Макаров 1368-ўринни эгаллайди, шунингдек у Кипрнинг бешинчи энг бадавлат фуқароси ҳисобланади. Миллиардернинг ўзи Россия фуқаролигидан воз кечишига изоҳ бермади.
Макаров 2008-2012 йилларда сармоя эвазига Кипр паспортини олган. Сўнгги йилларда тадбиркор Кипр, Американинг Флорида штати ва Шимолий Италияда яшаб келган. Шунга қарамай, 2022 йилда Украинада жанговар ҳаракатлар бошланганидан кейин Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландия унга қарши санкциялар жорий қилган.
Аввалроқ Forbes рўйхатининг беш нафар собиқ ёки амалдаги аъзоси Россия фуқаролигидан воз кечган эди. Жумладан, Freedom Finance инвестиция компанияси асосчиси Тимур Турлов (ҳозирда Қозоғистон фуқароси), «Тройка Диалог» инвестиция компанияси асосчиси ва собиқ эгаси Рубен Варданян (ҳозир Арманистон фуқароси), инвестор Юрий Милнер (ҳозир Исроил фуқароси), финтех-стартап Revolut асосчиси Николай Сторонский (ҳозир Буюк Британия фуқароси), «Тинкофф Банк» асосчиси Олег Тинков (ҳозир Кипр фуқароси).
Мавзуга оид
20:12 / 29.10.2024
TikTok асосчиси Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди
20:42 / 06.10.2024
Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди
21:08 / 26.09.2024
«Газпром» Россиянинг сердаромад компаниялари рўйхатидан тушиб кетди
22:27 / 10.08.2024