Ўзбекистон | 13:11 / 04.07.2023
10160
1 дақиқада ўқилади

Сўнгги 6 йиллик баҳолар ОТМга жорий йилги қабулда инобатга олинмайди

Жорий йилда мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олинмайди.

2023 йил 3 июль куни президентнинг «Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармон билан президентнинг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармонига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш 2 йилга кечиктирилди.

Жорий йилда мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олинмайди.

Мавзуга оид