Фото: Сайловда иштирок этган келин-куёвлар
Бу галги президент сайловида яқинда оила қурган ёки 9 июль куни тўйи бўлаётган кўплаб келин-куёвлар ҳам ўзлари яшайдиган жойдаги сайлов участкасига бориб, эртанги кун учун овоз бераётганини кўриш мумкин. Kun.uz республиканинг турли ҳудудларида кузатилган ана шундай воқеаларни жамлади.
Ургутлик Толибжон Камолов ва Феруза Туронова бугун оила қурмоқда. Келин-куёв никоҳдан ўтиш учун сайрга чиқишдан аввал ўзлари яшайдиган маҳалладаги 1017-сайлов участкасига бориб, овоз беришди.
Мирзачўл туманида яшовчи Шохруҳ ва Юлдуз Суюндиковлар бугун оила ришталарини боғлашмоқда. Келин-куёв тўйдан олдин Ғалаба маҳалласидаги 345-сайлов участкасида бўлиб, овоз бериш жараёнида иштирок этишди.
Қизириқнинг Янгикент маҳалласида яшайдиган тадбиркор Баҳром Чориев ва олий таълим муассасаси талабаси Машҳура Чориева ҳам бугун оила қурмоқда. Тўй ташвишларидан ортиб улар ҳам президент сайловида қатнашиб овоз беришди.
Жалақудуқ тумани Навоий маҳалласидаги 445-сонли сайлов участкасида ҳам ҳам сайловчилар орасида келин-куёвларни кўришди.
Бойсунлик Наврўзбек Усмонов ва Жумагул Бойқувватова ҳам бугун янги ҳаёт остонасига қадам қўйишмоқда. Ёшлар биргалик конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, сайловда овоз беришди.
Сурат Сариосиё туманидаги 789-сайлов участкасида олинган.
Сурат Деҳқонобод туманида олинган.
Миришкор тумани Чандир қишлоғида олинган сурат.
Касби тумани Қатағон маҳалласидаги 429-сайлов участкасида олинган сурат.
Видео Сурхондарё вилоятидаги сайлов участкаларининг бирида олинган.
Пахтакор туманида яшовчи Нодир Султонбоев ва Зулфия Холдорова бугун никоҳдан ўтишди. Икки ёш Олмазор маҳалласидаги 360-сайлов участкасида овоз беришди.
Зафарободлик Адҳам Абдувоитов ва Лайло Абдувоитова ўзлари яшаётган Лолазор қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 265-сайлов участкасида овоз беришди.
Форишнинг Хонбанди маҳалласидаги 425-сайлов участкасида олинган сурат.
Андижон туманидаги сайлов участкаларидан бири.
Булоқбошида келин-куёв Усмонжоновлар Истиқлол маҳалласидаги 373-сайлов участкасида овоз беришди.
Жалақудуқ туманидаги сайлов участкаларидан бири.
Хўжаобод туманида ташкил этилган сайлов участкаларининг бирида овоз беришда жараёнидан лавҳа.
Избоскан тумани инчлик маҳалласи жойлашган 504-участка сайлов участкаси. Суратда: келин-куёв Саттаровлар.
Мавзуга оид
12:46 / 08.11.2024
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
09:22 / 06.11.2024
“Натижаларни узоқ кутмаймиз, кечқурун ғолибни эълон қилишади” – америкалик профессор сайлов ҳақида
19:01 / 01.11.2024
АҚШ партиялари сайлов кампаниясига қанча пул сарфлагани ҳисоблаб чиқилди
22:18 / 28.10.2024