Самарқандда сайловчилар қарийб 2,1 миллион нафарни ташкил этди
9 июн соат 8:00 дан 7-Самарқанд сайлов округи ҳудудидаги 1112 та сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари бошланди.
Округ бўйича сайловчилар умумий сони 2 миллион 94 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда. Улар орасида 760 нафар ёшлар илк бор сайловда қатнашиб, овоз бериш имкониятидан фойдаланади. 92 мингга яқин сайловчи эса муддатидан олдин овоз берган.
Пайариқ туманидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мамадали Сиддиқов ҳам сайловда иштирок этди. Уруш қатнашчиси биринчилардан бўлиб ўзи танлаган номзодга овоз берар экан, бошқаларни ҳам ушбу сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақирди.
7-Самарқанд округи комиссиясиматбуот марказида комиссия раиси Хўжақул Муҳаммадиев иштирокида брифинг ўтказилди. Дастлабки берилган маълумотларга кўра, соат 11:00да сайловчилар умумий сонининг 34 фоизи овоз беришда иштирок этган. Вилоятдаги 32 та сайлов участкасидаги овоз бериш жараёнлари онлайн кузатилмоқда.
Навбатдан ташқари президент сайловини кузатиш учун мамлакатда бўлиб турган 15дан ортиқ халқаро ташкилотлар, ўттиздан ортиқ хорижий давлатларнинг кузатувчиларидан 100 нафарга яқини Самарқанд вилоятидаги овоз бериш жараёнларини кузатмоқда.
“Мен бир муддат Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб фаолият кўрсатганман. Яна Ўзбекистонга келиб, ўша пайтдаги хотираларим қайта уйғонди. Ўз кузатишларимдан келиб чиқиб айтаман, Ўзбекистон бундай сиёсий жараёнларга хорижлик кузатувчиларни таклиф этиш бўйича етакчи давлат ҳисобланади. Бу демократия ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади деб ҳисоблайман”, – дейди Чве Ён Xa.
Шу пайтгача округ сайлов комиссиясига сайлов қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмаган.
Мавзуга оид
12:46 / 08.11.2024
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
09:22 / 06.11.2024