Сурхондарёда 100 ёшли отахон сайлов участкасига ўзи бориб овоз берди
У сайловга 95 ёшли турмуш ўртоғи ва 15 нафар оила аъзоси билан биргаликда борган.
Сурхондарёликлар ҳам муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишмоқда. Сайлов участкаларидан сайловчиларнинг қадами узилмаяпти.
Ҳатто нуроний отахонлар-у онахонларнинг ўзлари оила аъзолари билан сайлов участкасига келиб, ўз номзодига овоз беришмоқда.
Жумладан, вилоятнинг Денов туманида жойлашган 690-сайлов участкасида Чим маҳалласида яшовчи, 100 ёшни қаршилаган Хуррам бобо Эшқобилов овоз берди. У сайловга 95 ёшли турмуш ўртоғи Урпия момо Эшқобилова ҳамда 15 нафар оила аъзоси билан биргаликда ташриф буюрган.
Сайлов участкасига раиси Жамшид Пардаевга кўра, мазкур участкада 2 423 нафар фуқаро сайловида овоз бериши учун рўйхатга олинган. 116 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган.
Мавзуга оид
14:28 / 18.09.2024
“Водород сулфиди юқори концентрацияда сизиб чиқиши кузатилмади” – Эковазирлик
13:34 / 18.09.2024
Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Қурбонлар бор
10:00 / 18.09.2024
Тадқиқот: Дунёда сайловлардаги демократия даражаси пасаймоқда
12:08 / 12.09.2024