Жаҳон | 18:34 / 12.07.2023
14153
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон Туркманистонга сифатсиз суюлтирилган газни қайтариб юборди

17 цистерна суюлтирилган газ сифатсизлиги боис жўнатувчига қайтарилди.

Афғонистон миллий стандартлаштириш бошқармаси (ANSA) томонидан сифатсизлиги аниқланган 17 та цистерна суюлтирилган газ Туркманистонга қайтарилди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Bakhtar агентлиги хабар берди.

Газ Турғундий шаҳри орқали Афғонистонга олиб кирилган. Стандартлаштириш бошқармаси суюлтирилган газни жўнатувчига қайтаришга қарор қилган.

Қайд этилишича, «Толибон» ҳукуматининг Марказий Осиё ёнилғисини сифатсизлиги туфайли рад этиш ҳолати биринчи марта юз бермаяпти. Июнь ойида Қирғизистондан Ўзбекистон орқали келтирилган 342 тонна бензин қайтариб юборилган эди. Май ойида эса 19 тонна суюлтирилган газ Ўзбекистонга қайтарилди.

Мавзуга оид