Тошкентда янги қурилаётган бинонинг лифт шахтасида ёнғин содир бўлди
Миробод туманида янги қурилаётган 14-қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат тўғрисида расмий маълумот берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Бугун, 11 июль куни соат 22:29 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Авлиё ота кўчасида жойлашган янги қурилаётган 14-қаватли бинонинг 14-қаватидаги лифт шахтасида қуриган тахталар ёнган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 22:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:54 да ўраб олинган ва соат 23:06 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Ҳодиса оқибатида 15 квадрат метр майдон ёниб зарарланган.