Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:33 / 12.07.2023
1220
2 дақиқада ўқилади
Янги ташкил этилаётган агрокластерлар олийгоҳлар билан ҳамкорлик ўрнатади
Президент томонидан “Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.
2023 йил 1 сентябрдан:
- олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик, илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни жорий қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари янги ташкил этиладиган агрокластерлар, кооперативлар ва соҳадаги бошқа йирик корхоналар фаолиятини ташкил этишда лицензия ва рухсат этиш тартиб-таомиллари шартларидан бири этиб белгиланади;
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги муаммолар бўйича илмий лойиҳалар ва диссертациялар мавзулари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилади.
- Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Буюк Британия таълим тизимига ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади. Ўқувчилар 1 ва 5 синфдан қабул қилинади.
- Шунингдек:
- Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти;
- идоралараро Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази;
- дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси ташкил этилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
14:54 / 17.05.2024
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг топ олийгоҳи олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
16:35 / 15.04.2024
Ўзбекистон–Тожикистон олийгоҳлари ректорлари 2-форуми ўтказилди
08:03 / 16.09.2023
Энг нуфузли 500 та олийгоҳга грант асосида ўқишга кирганларнинг харажати қоплаб берилади
19:57 / 18.11.2021