Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда «Дунё садолари» халқаро миллий эстрада санъати фестивали ўтказилади
Хонобод шаҳри фестивалга мезбонлик қилади. Унда турли давлатлардан 30 дан ортиқ иштирокчи қатнашади.
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 18–20 июл кунлари «Дунё садолари» халқаро миллий эстрада санъати фестивали ўтказилади.
Унда Чехия, Болгария, Латвия, Полша, Сербия, Грузия, Бошқирдистон, Қозоғистон, Греция, Тожикистон ва яна бир нечта давлатдан 30 дан ортиқ иштирокчи қатнашади.
Қайд этилишича, фестивал доирасида 14 июл куни Хонобод шаҳридаги ёшлар марказида эстрада йўналишида қатнашиш истагида бўлганлар учун танлов бўлиб ўтади. Танловда саралаб олинган иштирокчилар фестивалнинг асосий қисмларида иштирок этиши мумкин бўлади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан келган бадиий жамоалар (400 нафар иштирокчи) 3 кун давомида йиғилганлар учун концерт дастурларини намойиш этади.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025