Ғазалкентда қотилликда гумон қилинган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида Тошкент шаҳар Олмазор туманида қотиллик содир этганликда гумон қилинган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.
Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари одамларни машинадан чиқариб, ерга йиқитгани акс этган видео тарқалди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, видео 26 июнь куни Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида тасвирга туширилган.
Жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида содир этилган қотилликда гумон қилинган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давом этаётгани боис, воқеа юзасидан батафсил маълумот ошкор қилинмайди, дея қўшимча қилди ИИВ вакили.
Мавзуга оид
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
08:23 / 28.09.2024