Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудига янада иссиқ ҳаво кириб келиши кутиляпти
Жорий йилнинг 24-27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кутиляпти. Бу ҳақда “Ўзгидромет” бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев хабар берди.

Қайд этилишича, шу сабабли ҳаво ҳарорати:
24-25 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида +41...+42 даражагача;
24-27 июлда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +42...+44 даражагача;
25-27 июлда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида +41...+42 даражагача кўтарилади.
24-26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзи жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025