Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Тошкентдаги ер участкалари E-auksion орқали сотилади
“Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси ташкил этилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари – Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори лавозими жорий этилади.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ E-auksion электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади.
2027 йил 1 январгача дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.
Мавзуга оид
10:24 / 15.05.2025
Янги Тошкент ҳудудининг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади
19:28 / 17.03.2025
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан яна қўшимча ер ажратилди
16:30 / 13.03.2025
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди
11:20 / 04.03.2025