Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон «Боку – Тбилиси – Карс» темирйўлидан фойдаланишга қизиқиш билдиряпти
Шушада Озарбойжон ва Ўзбекистон ўртасида ҳукуматлараро комиссиянинг мажлиси бўлиб ўтди.
Шуша шаҳрида Озарбойжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Комиссия икки мамлакат ўртасида халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва Ўзбекистон ҳамда Озарбойжон ўртасида транзит ташувини жадаллаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ижобий ҳамкорликни қайд этди.
Ўзбекистон томони Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида юк ташиш ҳажмини, шу жумладан транзитни салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида «Боку – Тбилиси – Карс» темирйўлидан фаол фойдаланишга қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025