Ўзбекистон | 08:13 / 25.07.2023
2543
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Илк парвоз жорий йил 20 август куни йўлга қўйилади. 

Фото: Dunyo

Август ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар «Қанот Шарқ» авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

Илк парвоз жорий йил 20 август куни йўлга қўйилади. Мазкур йўналишдаги парвозлар Airbus А320 самолётида амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид