Fitch рейтинг агентлиги АҚШ рейтингини пасайтирди
Оқ уй Fitch рейтинг агентлиги томонидан АҚШнинг кредит рейтинги пасайтирилганидан норози. У ерда бу «ҳақиқатга зид», дея маълум қилинди.
Fitch рейтинг агентлиги АҚШнинг узоқ муддатли рейтингини ААА дан АА+ га туширди, дейилади 1 август, сешанба куни эълон қилинган расмий хабарда. Рейтингнинг пасайиши «келгуси уч йил ичида фискал ҳолатнинг кутилаётган ёмонлашувини, ҳукуматнинг юқори ва ўсиб бораётган қарз юкини ва бошқарувнинг ёмонлашувини акс эттиради», дея таъкидлайди Fitch.
Тўлов қобилиятининг энг юқори даражаси, яъни дефолтнинг минимал хавфини билдирувчи ААА камида 1994 йилдан бери Fitch рейтингида АҚШ томонидан ушлаб турилган. Moody's АҚШга энг юқори ААА рейтингини беришда давом этмоқда, S&P эса 2011 йилда рейтингни АА+ (юқори тўлов қобилияти, дефолтнинг паст эҳтимоли)га туширган.
«Биз бу қарорга қатъиян рози эмасмиз. Президент Жо Байден дунёдаги энг кучли иқтисодлардан бирида энг катта тикланишга эришганида, рейтингни пасайтириш ҳақиқатга зиддир», деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер сешанба куни берган баёнотида.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024