Нигер 5 та қўшни давлат билан чегараларини қайта очди
Нигер билан барча чегаралар бу мамлакатда тахминан бир ҳафта олдин содир бўлган ҳарбий тўнтаришдан кейин ёпилган эди. Чегараларнинг очилиши тўғрисидаги эълон французлар ва бошқа европаликларни Нигердан эвакуация қилиш вақтида пайдо бўлди.
Нигердаги ҳарбий тўнтаришдан бир ҳафта ўтиб, бу Африка давлати беш қўшни давлат билан чегараларини қайта очди. 1 август, сешанба куни тўнтариш уюштирганлардан бири миллий телевидение орқали «бугундан» Жазоир, Буркина-Фасо, Ливия, Мали ва Чад билан чегаралар қайта очилганини маълум қилди. Ҳарбий тўнтариш куни Нигер билан барча қуруқлик ва ҳаво чегаралари ёпилганди.
Нигер чегараларининг очилиши ҳақидаги хабар французлар, немислар ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари фуқароларини ушбу мамлакатдан эвакуация қилиш чоғида янгради. Бортида 262 йўловчи бўлган биринчи эвакуация самолёти 2 август, чоршанба куни эрталаб Париждаги Шарл-де-Голл аэропортига қўнди.
6 август куни Ғарбий Африка иқтисодий ҳамжамиятига (ЭКОВАС) аъзо давлатлар Нигерда тўнтариш уюштирганларга қўйган ультиматуми муддати тугайди. Улар Нигерда конституциявий тузумни тиклашни талаб қилиб, агар бу бажарилмаса, куч ишлатиш билан таҳдид солган.
Ўтган ҳафта Нигерда ҳарбийлар гуруҳи мамлакатни 2021 йилдан бери бошқариб келаётган президент Муҳаммад Базумни ағдариб, ҳибсга олди. Бир неча кундан сўнг, президент қўриқчилари қўмондони генерал Абдураҳмон Тчиани ўзини Нигернинг янги ҳукмдори деб эълон қилди.
Мали ва Буркина-Фасодан кейин Нигер 2020 йилдан бери ҳарбий тўнтариш содир бўлган Саҳел зонасидаги учинчи давлатга айланди.
Мавзуга оид
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида божсиз махсус савдо зонаси ташкил этилиши мумкин
13:50 / 12.10.2024
ЕИ автоматлаштирилган чегара тизимини ишга туширишни кечиктирди
21:27 / 09.10.2024