Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистон бўйича «C5+1» форматидаги махсус йиғилишда иштирок этди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бошчилигидаги мамлакат делегацияси 27 июль куни Афғонистон бўйича «C5+1» маслаҳатлашув форматида махсус вакиллар даражасидаги (Марказий Осиё+АҚШ) махсус сессия йиғилишида иштирок этди.
ТИВ маълумотига кўра, тадбир давомида афғон инқирозини ҳал этиш, мамлакатга тез фурсатда гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакат янги ҳукуматига нисбатан мужассамлашган позициясини ривожлантириш, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Иштирокчи давлатлар вакиллари Афғонистонда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳақида сўз юритиб, «Толибон» томонидан жаҳон ҳамжамиятининг талабларини бажариш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Форум иштирокчилари афғонистонлик аёллар ва қизларнинг таълим олиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.
Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ махсус вакиллари минтақадаги террорчилик таҳдидларига қарши биргаликда курашиш, Афғонистон ҳудудини халқаро террорчилик ташкилотлари учун хавфсиз бошпанага айлантиришнинг олдини олиш борасида якдил фикр билдирди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025