Ўзбекистон | 07:21 / 03.08.2023
5328
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий техника ишлаб чиқишга қандай талаблар борлиги аниқлаштирилди

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Низом қуйидаги фаолиятлар учун лицензияларни олиш тартибини белгилайди:

қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият учун;

бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун.
 
Ҳужжатга мувофиқ:

  • лицензияловчи орган этиб Мудофаа саноати агентлиги белгиланган;
  • лицензия олиш учун ариза берувчи-юридик шахс тегишли ҳужжатлар тўпламини агентликка Давлат фельдъегерлик хизмати орқали юбориши лозим;
  • аризани кўриб чиқиш муддати – 20 кун, кўриб чиқиш учун йиғим миқдори – БҲМнинг 2 баравари, лицензияни бериш учун – БҲМнинг 5 баравари;
  • ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда агентлик комиссияси лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилади;
  • лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.

Мавзуга оид