Ўзбекистон симли интернет тезлиги рейтингида 24 поғона кўтарилиб, 131-ўринни эгаллади
Симли интернет тезлиги 21,67 Мбит/с ва бу илғор давлатларникидан 10 баробар паст.

Фото: Kun.uz
Британиянинг Cable.co.uk нашри хабарига кўра, Ўзбекистон дунё бўйича кенг полосали (симли) интернет тезлиги рейтингида 24 поғона кўтарилди ва 131-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистондаги симли интернет тезлиги 21,67 Мбит/с экани қайд этилган, бу энг юқори тезликка эга мамлакатлардан 10 баробар паст.
Рейтингга кўра, энг юқори тезлик Британиянинг Жерси ороли (264,52 Мбит/с), Лихтенштейн (246,76 Мбит/с) ва Макаода (231,40 Мбит/с) қайд этилган.
Энг паст тезлик Афғонистон (1,71 Мбит/с), Яман (1,79 Мбит/с) ва Сурияда (2,30 Мбит/с).
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон кенг полосали (симли) интернет тезлиги рейтингида 24 поғона кўтарилгани ҳақидаги хабарга изоҳ бераркан, «Албатта, Ўзбекистонни IT ҳабга айлантириш йўлида интернет тезлигини ошириш бўйича ҳали жуда кўп иш қилишимиз керак», деди.
Мавзуга оид

21:05 / 27.03.2025
Ўзбекистон олдида турган 5 та асосий хавф-хатар. Уларни қандай енгиш мумкин?

15:52 / 21.03.2025
Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди

12:47 / 17.03.2025