Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг музокаралари бўлиб ўтди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди.
Учрашувда давлат раҳбарлари қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган Ўзбекистон-Туркманистон чуқурлашган стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Амалий ҳамкорлик барча йўналишларда кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Олий даражадаги келишувлар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар ўртасидаги алоқалар тизимли тус олган.
Ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида манфаатли ҳамкорлик кенгаймоқда. “Шовот-Тошовуз” қўшма савдо зонасини тез фурсатда ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.
Биргаликдаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар ўртасидаги алмашинувлар ва маданий-ҳуманитар алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24 / 22.11.2024