Жаҳон | 14:59 / 04.08.2023
20494
5 дақиқада ўқилади

Дунай бўйига ҳужум оқибатлари ва Лвивдаги ҳарбий асирлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 526-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия ҳаво-десант қўшинлари қўмондони Украинада 8500 дан ошиқ десантчи жароҳат олганини айтиб қўйди. Кўп ўтмай унинг баёноти РФ мудофаа вазирлиги телеканали сайтидан ғойиб бўлиб қолди.
  • Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши Қрим кўпригида рўй берган икки портлашда ҳам украин махсус хизматлари «иштирок этгани»ни маълум қилди. «Биз бу ҳақда биринчи сафар ҳам, иккинчи сафар ҳам айтгандик. Бизда шундай маълумот бор эди. Биз буни билардик. Тасдиқлаш ортиқча», — деди бунга жавобан РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
  • Херсонда Россия қўшини княз Потёмкин дафн этилган Екатеринин соборини ўққа тутди. Саккиз киши яраланган, улар орасида — Норвегиядан келган кўнгилли ҳам бор.
  • РФ Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ходимлари Москва-Ситига қилинган дронлар ҳужумидан кейин сентябр ойига қадар масофадан ишлаш учун юборилган. Вазирлик офиси «IQ-квартал» осмонўпар биносида жойлашган, бу бинога 30 июл ва 1 август кунлари украинлар дрони келиб урилди.
  • Ўз дўкони фасадига урушга қарши шиорлар ва Украина шаҳарлари номларини ёзиб қўйган активист Дмитрий Скурихин РФ армиясини такроран «обрўсизлантириш» иши бўйича бир ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Измайил шаҳри ўққа тутилиши оқибатлари

2 августга ўтар кечаси Россия қўшини дронлар билан Украина ҳудуди бўйлаб зарбалар берди. Ҳужумга учраган шаҳарлар қаторида Одесса области жанубидаги Измайил шаҳри ҳам бор. Бу ерда дарё порти жойлашган — дронлар Украинанинг бутун Дунай бўйлаб асосий юк ташувчиси бўлган Дунай кемачилик компанияси инфратузилмасига шикаст етказган. «РБК-Украина» нашри ёзишича, жами 40 минг тоннага яқин ғалла нобуд қилинган.

Бундан ташқари, ҳужум вақтида Россия дронлари Руминия ҳудудига ҳам учиб кирган (Измайилдан чегарагача — тахминан 330 километр). Руминларнинг чегара ҳудудидаги Четалкиои қишлоғи аҳолиси ўз уйлари устида учаётган дронларни кўришгани ҳақида хабар беришган — уларнинг сўзларига кўра, улардан бири ўрмонга қулаган, аммо Руминия тергов-оператив гуруҳи уни топа олмаган. Руминия мудофаа вазирлиги «айни вақтда мамлакат ҳудуди ёки ҳудудий сувларига Россия томонидан тўғридан тўғри ҳарбий таҳдид йўқлиги»ни маълум қилган. Кремл ва Россия мудофаа вазирлиги ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган.

Измайил шаҳри яқинидаги далалар устида россияликлар дронлари ҳужумидан кейин ҳосил бўлган тутун
Yulii Zozulia / Украинформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Измайилда яшовчилар россияликлар дронларидан шикастланган порт терминали ҳудудида
Nina Liashonok / Украинформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Дунай кемачилик компаниясининг маъмурий биноси
Nina Liashonok / Украинформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Урушнинг бир ярим йилидан кейин Донецк областидаги вайронгарчиликлар

Святогорскдан етти километр масофадаги Студенок қишлоғи атрофидаги далада ётган ҳарбий техника қолдиқлари
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Богородичне қишлоғида вайрон қилинган ибодатхона. У Святогорскка туташган ва Шимолий Дон дарёсининг нариги соҳилида жойлашган
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Торецк шаҳридан Ню-Йорк посёлкасига олиб борувчи йўл
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Богородичне қишлоғидаги вайрон бўлган уй
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк областининг Словянск ва Харкив областининг Изюм шаҳарлари ўртасидаги йўлда бўяб ташланган йўл белгиси
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Святогорскдан етти километр масофадаги Соснове посёлкасидаги темирйўл станцияси
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Лвив областидаги колонияда сақланаётган россиялик ҳарбий асирлар 

Россиялик ҳарбий асирлар Лвив областининг қайсидир нуқтасида жойлашган тергов изолятори ҳовлисида деворга ўрнатилган Украина харитаси ёнидан ўтмоқда
Vitalii Nosach / EPA / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбий асирлар телевизор томоша қилмоқда
Vitalii Nosach / EPA / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбий асирлар мебел ясамоқда
Vitalii Nosach / EPA / Scanpix / LETA
Vitalii Nosach / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид