Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:41 / 04.08.2023
3078
1 дақиқада ўқилади
ОТМ рейтинги давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари бўйича умумий аниқланади
ОТМ рейтинги давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари бўйича умумий аниқланади. Бу ҳақда президентнинг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарорида белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга асосан, 2024 йил 1 январдан бошлаб:
- рейтинг давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бўйича умумий аниқланади;
- сўнгги беш йил давомида рейтингда биринчи 10 талик ўринни эгаллаган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади.
Маълумот учун, 2025 йилдан бошлаб хусусий олийгоҳларга ҳам квота белгиланиши режалаштирилмоқда.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
- нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича квота уларнинг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилади;
- олий таълим ташкилотларининг таълим соҳалари кесимидаги рейтингини юритиш йўлга қўйилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
12:04 / 22.04.2025