Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ва АҚШ хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларни бошлади
Украина ва АҚШ Киев учун хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама келишув юзасидан музокараларни бошлади.
«Бизнинг энг йирик стратегик ҳамкоримиз бўлган Америка Қўшма Штатлари Украина билан бу жараённи бошлаган биринчи давлат бўлгани рамзий маънога эга. Шу тариқа, биз бошқа ҳамкорлар учун муваффақиятли модел яратмоқдамиз», деди расмий Киев делегациясига бошчилик қилаётган Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак.
Бу кафолатлар Украинанинг Евроатлантика ҳамжамиятига, жумладан, ЕИ ва НАТОга келажакда аъзо бўлиш йўлидаги тараққиётини мустаҳкамлайди, бу хавфсизликнинг пировард мақсади ва энг ишончли кафолатидир, дейди Украина президенти девони раҳбари.
Аввалроқ Давлат департаменти август ойи бошида Қўшма Штатлар Украина билан хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар бошлашини тасдиқлаганди.
«Ушбу музокаралар шу ҳафта бошланади», деди Давлат департаменти матбуот котиби Мэттью Миллер душанба куни навбатдаги матбуот брифингида.
Унинг таъкидлашича, музокаралар виртуал форматда бўлиб ўтади. Америка томонидан музокаралар олиб борадиган делегацияга АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари бошчилик қилади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025