Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Андижонда қуёш фотоэлектр станцияси қуради
Андижон вилоятида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш Хитойнинг PowerChina International Group Limited компанияси томонидан амалга оширилади.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг май ойида Хитойга бўлиб ўтган олий даражадаги ташриф доирасида Ўзбекистон энергетика вазирлиги билан PowerChina International Group Limited компанияси ўртасида Андижон вилоятининг Андижон туманида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича англашув меморандуми имзоланган.
Ушбу ҳужжатга асосан жорий йилнинг 31 июль куни энергетика вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимияти ва PowerChina International Group Limited компанияси ўртасида лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартларини белгиловчи шартнома имзоланди.
Мазкур шартномага мувофиқ қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- лойиҳа доирасида жорий йилнинг сентябрь ойида қурилиш ишлари бошланиши, қуёш фотоэлектр станциясининг дастлабки 100 МВт қуввати 2024 йил 1 апрелга қадар ва тўлиқ қуввати 2024 йил 30 ноябрга қадар ишга туширилиши режалаштирилган;
- мазкур қуёш фотоэлектр станцияси ишга тушгач, йилига 700 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, 212 миллион куб метр табиий газ тежалади ва атмосферага 294 минг тонна зарарли иссиқхона газларининг чиқиши олди олинади.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025