Икром Наримов транспорт прокурори лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Транспорт прокуратурасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди.
Икром Наримов 1971 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети ва Бош прокуратура олий ўқув курсларини тамомлаган.
У хизмат фаолиятини Тошкент транспорт прокуратурасида бошлаган. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси тизимида турли лавозимларда, сўнгра Тошкент авиация транспорт прокурори лавозимида фаолият юритган.
Наримов 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон транспорт прокурорининг ўринбосари лавозимига, 2018 йилнинг ноябр ойида Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Мавзуга оид
18:34 / 11.10.2024
Прокуратура тизимида сунъий интеллект жорий қилинади
20:03 / 09.10.2024
Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди
17:10 / 01.10.2024
Прокуратуранинг одил судловга кўмаклашиш бўйича фаолияти самарадорлиги янада оширилади
19:30 / 11.09.2024