Ўзбекистон | 07:30 / 09.08.2023
942
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон-Америка халқаро тиббиёт форуми бўлиб ўтади

6-8 сентябрь кунлари «Янги Ўзбекистон» университетида Ўзбекистон-Америка халқаро тиббиёт форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё».

Тадбирда Америка стандартларига асосланган илғор ёндашув ва илғор тажрибаларни маҳаллий тиббиётга жорий этиш, сармояларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинади.

Конференция кўп тармоқли илмий тадбир ҳисобланиб, унга кимё, физика, информатика ва математика йўналишлари бўйича жаҳон миқёсидаги тадқиқотчи олимлар таклиф этилган.

Спикерлар дунёнинг глобал ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммоларини ҳал қилиш бўйича илмий тадқиқотлар сессияларида маъруза қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид