Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Makro “Омадли харидор” акцияси якунларини сарҳисоб қилди
Makro савдо тармоғи “Омадли харидор” акцияси натижаларини сарҳисоб қилди, унга кўра дўконнинг ҳар 200-меҳмони чекнинг умумий миқдоридан қатъи назар, товарларни бепул олди.
8 август куни Makro савдо тармоғи “Омадли харидор” акциясини ўтказди. Ёшидан, шунингдек, ютуқ чекидаги харидлар миқдори ва товарлар сонидан қатъи назар, барча ташриф буюрувчилар иштирок этиши мумкин бўлган Ўзбекистон бозоридаги мутлақо янги, йирик промо якунланди. Акциянинг бутун даври давомида 7000 га яқин ғолиб аниқланди.
Makro акцияси натижасида энг йирик ютуқ чеки 1 854 990 сўмлик харид бўлди.
Акциянинг бутун даври давомида компания ғолибларга 3 тоннадан ортиқ сув, бир тоннадан ортиқ Coca-cola, 400 килограммга яқин гўшт, 1000 дона музқаймоқ ва бошқа маҳсулотлар совға қилди.
“Омадли харидор” бу — кайфият ва ҳис-туйғулар ҳақидаги акция. Биз 7000 га яқин мижозларга ажойиб кайфият ва ажойиб харид қилиш тажрибасини тақдим этишни истадик ва бунга эришдик! Эвазига ҳеч нарса талаб қилинмайдиган қадам ва ҳайрат ҳамма учун ёқимли, биз учун эса меҳмонларимизнинг қувончларини кўриш энг яхши мотиватор бўлиб хизмат қилади”, - деди маркетинг департаменти директори Дмитрий Демидов.
Қизиғи шундаки, акция шундай ташкил этилганки, ходимларнинг ҳеч бири қайси супермаркетда ва навбатдаги ғолиб қачон эълон қилинишини олдиндан айта олмади. Бу бутун промонинг энг ҳиссий занжирига айланди. Ҳар бир ғолиб бутун сават уларга бепул берилганидан ҳайратда қолди ва хурсанд бўлишди. Муҳими, хариднинг миқдори харидор учун муҳим эмас эди.
Makro мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантиришга катта аҳамият беради ва турли акцияларни янада ривожлантириш ниятида. Агар ушбу акцияда сизнинг омадингиз келмаган бўлса, кейинги акцияларда, албатта, омад кулиб боқади, чунки компания мижозларнинг ҳис-туйғуларига катта эътибор қаратишни режалаштирган.
Реклама
Мавзуга оид
15:58 / 24.07.2023
Makro 700 та оммабоп товарларга нархларни туширди
16:16 / 20.07.2023
Makro супермаркетлар тармоғи таъминот занжирлари билан қайтадан ишлашни амалга оширди
20:35 / 05.04.2023
Президент фармони «Makro»даги нарх-навога ижобий таъсир қилди
16:58 / 06.03.2023