Доллар курси 16 ой ичида биринчи марта 100 рублдан ошди
Москва биржасидаги савдолар чоғида доллар сўнгги 16 ой ичида биринчи марта 100 рублдан ошди. АҚШ валютаси охирги марта 2022 йилнинг март ойида ушбу белгидан юқори баҳоланган.
Москва биржасидаги савдоларда доллар курси 100 рублдан ошди, бундан савдо майдончасидаги маълумотлар дарак беряпти. Москва вақти билан соат 09:15 (Тошкент вақти билан 11:15)га келиб, Америка валютаси деярли 100,5 рублга етди - 11 августдаги савдолар якунидагидан 1,07 рублга (1,07 фоизга) кўп.
Евро 109,87 рублгача кўтарилди - жума куни биржа ёпилишидагидан деярли 1,1 рублга (1 фоизга) кўп.
Рублнинг долларга нисбатан беқарорлиги иқтисодиётни таркибий ўзгартиришни мураккаблаштиради ва аҳолининг реал даромадларига салбий таъсир қилади, деб ёзди Владимир Путиннинг ёрдамчиси Максим Орешкин ТАСС нашри рукнида. Унинг сўзларига кўра, валюта курси ҳозирда фундаментал даражадан анча оғиб кетган, бироқ яқин келажакда унинг нормаллашиши кутилмоқда.
Рублнинг ҳозирги қадрсизланиши асосий сабаби товарлар ва хизматлар экспорти ва импорти нисбати бўлиб қолмоқда, дея маълум қилди 11 август куни Россия банки раиси ўринбосари Алексей Заботкин.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда экспорт қиймати 2022 йилнинг иккинчи ярмидаги даражасидан тахминан учдан бир баравар кам, импорт эса 2022 йил феврали даражасига деярли тикланган. Экспорт тушумидаги асосий пасайиш 2023 йилнинг биринчи ярмига тўғри келди, бироқ валюта тушумларини олиш ва унинг бозорга киришидаги кечикишлар кўпайди ва унинг таъсири вақт ўтиши билан янада чўзилди, деди Заботкин.
Бундан ташқари, Россия Марказий банки ички талабнинг ўсишини қайд этди, бу ҳам импортнинг ўсишига ва хорижий валютага бўлган талабнинг ортишига туртки беради. Валюта курси барқарор динамикасига ички талаб ўсишининг иқтисодиёт экспорт имкониятларига мос келиши таъсир қилиши мумкин, деди Заботкин. Россия банки ҳозирда молиявий барқарорлик учун ҳеч қандай хавф-хатарни кўрмаяпти, дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
21:33 / 29.10.2024
Олтинга қизиқишнинг ошаётгани доллар доминантлигига соя солади — FT
19:36 / 24.10.2024
Қозондаги саммитда БРИКСнинг рамзий купюраси кўрсатилди. У рамзийлигича қоладими?
11:30 / 17.10.2024
Тошкентда 3 минг доллар эвазига банкдан 100 минг доллар олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
08:50 / 16.10.2024