Ҳарбий суд ҳамда айрим вилоят судларига раислар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармойиши билан ҳарбий суд, айрим вилоят судларига раислар тайинланди.
ЎзА хабарига кўра, Садриддин Эшонқулов судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Абдуҳалим Аҳмедов – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;
Тўрабек Қодирқулов - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;
Ғолибжон Давлатов – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;
Алишер Абдураҳмонов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024