Спорт | 14:58 / 14.08.2023
4120
1 дақиқада ўқилади
«Реал» Куртуа ўрнига янги дарвозабон олди
Испания миллий жамоаси дарвозабони Кепа Аррисабалага янги мавсумни Ла Лигада ўтказади.
«Реал» клуби «Челси» дарвозабонини сотиб олиш шартисиз бир йилга ижарага олганини эълон қилди. Шартнома 2024 йилнинг 30 июнь кунига қадар имзоланган.
Испаниялик дарвозабон ўтган ҳафтада тиззасидан жиддий жароҳат олиб, деярли мавсум охирига қадар сафдан чиққан Тибо Куртуа ўрнига таклиф этилган.
Аввалроқ, Кепа Мадрид клубига ўтиш учун «Бавария» таклифини рад этгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли дарвозабон 2018 йил 80 миллион евро эвазига «Атлетик»дан «Челси»га ўтганди.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
10:01 / 10.11.2024
Винида яна ҳет-трик, лекин Мадридда даҳшатли муаммолар
00:08 / 07.11.2024
«Реал» ўз йўлига тушиб олиши учун ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала
13:17 / 06.11.2024