Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар Бекзод Наримоновни омбудсман ўринбосари лавозимига сайлади
Бекзод Наримонов Тошкент давлат юридик университетининг Конституциявий ҳуқуқ кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори ҳисобланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис давомида депутатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.
Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси биринчи қисмининг 16-банди ҳамда «Олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига асосан Бекзод Наримоновни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлаш тавсия этилди.
Мажлисда депутатлар муҳокамалардан сўнг Б.Наримонов номзодини Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлади ва мазкур қарор Олий Мажлисининг Сенатига юборилди.
Маълумот учун, Бекзод Наримонов Тошкент давлат юридик университетининг Конституциявий ҳуқуқ кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:18 / 15.01.2025
Қарши туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди — омбудсман
16:09 / 01.01.2025
Россия ва Украина омбудсманлари ҳарбий асирлар билан суҳбатлашди
10:11 / 06.12.2024
Омбудсманга руҳий, жисмоний босим юзасидан 158 та шикоят келиб тушди
20:16 / 26.11.2024