Қуён пастереллёзига қарши вакцина яратилди
Ветеринария илмий-тадқиқот институти олимлари илк маротаба маҳаллий штаммлар асосида қуёнларнинг пастереллёз касаллигига қарши ГОА формол вакцинасини ихтиро қилишди.
Институтнинг микробиология лабораторияси олимлари томонидан ишлаб чиқилган мазкур ишланма Интеллектуал мулк агентлигидан “Қуёнлар пастереллёзига қарши ГОА формол вакцина” патентини олди.
Эътироф этиш керак, чет элди ишлаб чиқилган “Қуёнларни пастереллёзига қарши экстракт формол вакцина”нинг 1 литри 52 АҚШ долларини ташкил этади. Маҳаллий штаммлардан тайёрлаб ишлаб чиқарилган ГОА формол вакцинанинг 1 литри 376 минг сўмга баҳоланган.
Таъкидлаш керак, ветеринар олимлар томонидан яратилган ушбу вакцина юртимизда қуёнчиликнинг ривожланишига, қуёнчилик билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий самарадорлиги ортишига ҳисса қўшиши шубҳасиз.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
20:17 / 17.09.2024
Эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган — Қонунчилик палатаси
16:54 / 17.09.2024