Apple iPhone билан ухлаш хавфсиз эмаслигидан огоҳлантирди
iPhone смартфонлари олдида ёки уларни чўнтакда солиб ухлаш саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин. Бу ҳақдаги маълумотларни Apple компанияси ҳам тасдиқлади.
Компания расмий сайтида эълон қилинган баёнотда смартфонни ёстиқ остига ёки кроват ёнида қўйиш ва айниқса бундай ҳолатда қувватлашдан сақланиш тавсия қилинган. Шунингдек, қурилмани имкон қадар ҳаво айланадиган хонада, ғилофини олиб қўйган ҳолда қувватлаш маъқуллиги таъкидланган.
Хабарда айтилишича, бундай чораларга амал қилмаслик телефон қизиб кетишига, ток уришига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. «iPhone'га эҳтиёткорлик билан муомалада бўлинг. Қурилма металл, пластик ва шишадан ясалган, ичида сезгир электрон компонентлар бор. Қурилма ва унинг аккумулятори тушиб кетса, эзилса ёки суюқлик тушса, зарарланиши мумкин. Агар аккумулятор зарарланганини сезсангиз, iPhone'ни ишлатмай туринг, бу қурилма ҳаддан ташқари қизиб кетишига олиб келади», дейилади компания баёнотида.
Шунингдек, компания iPhone бузилган тақдирда фақат мутахассисга ва имкон қадар Apple сервисга мурожаат қилишни сўраган.
Мавзуга оид
23:01 / 27.11.2024
Фарғонада 750 млн сўмлик iPhone телефонларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
16:30 / 29.10.2024