Ўзбекистон | 07:51 / 22.08.2023
15131
1 дақиқада ўқилади

Фарғона водийсида «Араблар шаҳарчаси» барпо этилиши мумкин

Саудиялик тадбиркор Ўзбекистон туризм инфратузилмасини ривожлантиришга сармоя киритмоқчи.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси туризм инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида, Тоиф шаҳридаги тадбиркорлардан бири Юсуф Туркистоний билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес-қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида, Юсуф Туркистоний Ўзбекистонда бизнесини кенгайтириш ҳаракатида эканлигини маълум қилди. Жумладан, айни пайтда у Фарғона водийсида «Араблар шаҳарчаси» номли туристик дам олиш масканини барпо этишни режалаштирмоқда.

Суҳбатдошнинг таъкидлашича, ушбу туристик масканни Фарғона шаҳри ва Чимён санаторийси ўртасидаги адирликларда, 15 гектар ер майдонда барпо этиш мўлжалланмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 3 миллион долларни ташкил этади.

Мавзуга оид