Италиялик қўшиқчи Тото Кутунио вафот этди
L’Italiano қўшиғи бутун дунё бўйлаб ҳитга айланган хонанда 80 ёшда эди.
Италиялик қўшиқчи Тото Кутунио 80 ёшида вафот этди.
Ansa агентлиги хабарига кўра, мусиқачи Миландаги Сан-Раффаэле шифохонасида оламдан ўтган.
Артистнинг менежери Данило Манкузо Кутунио узоқ вақтдан буён хаста бўлгани ва сўнгги ойларда аҳволи оғирлашганини маълум қилган.
Салваторе «Тото» Кутунио 1943 йил 7 июлда Тосканадаги Фоздиново шаҳрида туғилган.
У ўз фаолиятини композитор сифатида бошлаган. 1970-йилларда қўшиғи таниқли француз қўшиқчиси Жо Дассен томонидан ижро этилиши унга муваффақият келтиради. У Адриано Челентано, Мирей Мате, Далида каби машҳурлар ҳамда Ricchi e Poveri гуруҳи билан ҳам ҳамкорлик қилиб, улар учун мусиқа басталаган.
1970-йиллар охирида Кутунио ўзининг яккахон поп-карьерасини бошлаган. 1980 йилда у Сан-Ремодаги мусиқа танловида «Solo noi» қўшиғи билан иштирок этиб, ғолиб бўлади. Уч йил ўтиб у «Lʼitaliano» композицияси билан конкурсда қатнашади ва бу қўшиқ унга оламжаҳон машҳурлик келтиради. 1990 йилда Кутунио «Insieme: 1992» композицияси билан «Евровидение» конкурсида ғолиб чиққан.
Мавзуга оид
21:14 / 22.11.2024
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024