Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда бўлиб ўтадиган Суперкубок ўйини учун чипталар сотилмоқда
24 август куни Жиззах шаҳридаги «Сўғдиёна» марказий стадиони катта футбол учрашувига мезбонлик қилади.
Сўнгги йилларда мамлакат чемпионлиги учун жиддий кураш олиб бораётган «Пахтакор» ва «Насаф» клублари Суперкубок учун майдонга чиқади.
Ўйин соат 19:30 да бошланади. Тақдирлаш маросими ҳам стадионнинг ўзида бўлиб ўтади.
Беллашув чипталари стадион кассаларида ва Iticket.uz сайти орқали сотилмоқда. Жиззах Қарши ва Тошкент шаҳарлари ўртасида жойлашгани инобатга олинса, «Сўғдиёна» стадиони кейинги йиллар ичида илк бор мухлислар билан тўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» ўтган мавсум Суперлига чемпиони бўлганди, «Насаф» эса Ўзбекистон кубогини қўлга киритган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025