Ўзбекистонда фундук етиштириш ва уни қайта ишлаш режалаштирилмоқда
Бу борада Озарбойжон билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистонда Озарбойжон билан ҳамкорликда фундук етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга давлат ташрифи дастури доирасида қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов «Agrarko» компанияси директори Жовид Казимов билан учрашди. Музокаралар чоғида фундукни Ўзбекистонда етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Фундук меваси август-октябрь ойларида пишади, унинг бир тупидан 8-10 кг ҳосил олиш мумкин. Фундукзор ҳосилдорлиги гектарига 2-3 тоннани ташкил қилади.
Мавзуга оид
19:02 / 28.11.2024
«Шок» усулида музлатиш, озуқа қўшимчаси тайёрлаш бўйича 100 миллион долларлик лойиҳалар ишга туширилади
18:58 / 28.11.2024
Ҳар бир маҳаллада камида 100 та хонадонга лимон, узум кўчати тарқатилади
13:12 / 28.11.2024
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Ҳиндистонга экспорти ортади
21:10 / 25.11.2024