Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда маданий мерос объектларига 3 млрд сўмлик зарар етказилди
Бир неча археологик ёдгорлик ҳудудида ғишт ишлаб чиқарилган, тупроқ олиниб, молхона ва ҳожатхона қурилган.
Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятида тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.
Унда, маданий мерос объектларига 3 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилгани аниқланган.
Хусусан, Шўрчи тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари ўз вазифаларига «лоқайдлик ва виждонсизларча» муносабатда бўлгани оқибатида маданий мерос объектларига 3,1 млрд сўмлик зарар етказилган.
Жумладан, хусусий корхона томонидан «Янгиариқ» маҳалласидаги VII асрга оид «Жартепа» археологик ёдгорлиги ҳудудида ғишт ишлаб чиқарилган. Етказилган зарар миқдори - 1,8 млрд сўм.
Баъзи фуқаролар «Катта Совур» маҳалласидаги VI-VIII асрларга оид «Қоровултепа» археологик ёдгорлиги тупроқларини олиб, молхона қурган. Етказилган зарар миқдори – 693 млн сўм.
Шунингдек, «Совуртепа» маҳалласидаги I-V асрларга оид «Совуртепа 2» археологик ёдгорлиги тупроқлари олиниб, молхона, ҳожатхона қурилган. Етказилган зарар миқдори – 670 млн сўм.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
22:21 / 08.05.2025
Жиззах вилоятида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди
18:38 / 28.04.2025