Спорт | 17:46 / 24.08.2023
20550
1 дақиқада ўқилади

Шахмат. Магнус Карлсен илк марта жаҳон кубоги соҳибига айланди

Магнус Карлсен фаолиятида илк марта шахмат бўйича жаҳон кубогини қўлга киритди. 

Фото: Shahid Ahmed

Норвегиялик гроссмейстер финалда ҳиндистонлик Прагнанандҳа билан дастлаб 2та классик партияда дуранг ўйнади, бугун эса тай-брекда тезкор шахматда ғалаба қозонди. 3-ўринни эса Фабиано Каруана эгаллади. У Нижат Аббасовни тай-брекда мағлуб этган.

Магнус Карлсен шахмат тожи учун номзодлар турнирида қатнашишдан воз кечгани сабабли унинг ўрнига 4-ўринни олган Нижат Аббосов борадиган бўлди.

Ғолиблар қуйидагича пул мукофотини қўлга киритди:
1-ўрин: 110 минг АҚШ доллари;
2-ўрин: 80 минг АҚШ доллари;
3-ўрин: 60 минг АҚШ доллари;
4-ўрин: 50 минг АҚШ доллари.

Қайд этиш жоиз, Карлсеннинг ушбу турнирдаги энг яхши натижаси 3-ўрин эди. 

Маълумот учун, Магнус 2013-2023 йилгача – классик шахмат йўналишида, 2014-2016, 2019, 2022 йил – рапид бўйича, 2014-2015, 2017-2019 ва 2022 йил блиц йўналишида ғолибликни қўлга киритган. Жаҳон кубогининг амалдаги соҳиби хитойлик Дин Лижэнь саналарди.

Мавзуга оид