Санэпидқўмита Тошкент бозорларида рейд ўтказмоқда
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг бозор расталарида сотилиши чекланмоқда.
Санэпидқўмита Тошкент шаҳри бошқармаси Шайхонтоҳур туман бўлими мутахассислари ҳамда бозор ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимлари билан ҳамкорликда бозорларда рейд ўтказмоқда.
Жумладан, Эски Жўва деҳқон бозорининг савдо расталарида сифати кафолатланмаган маҳсулотларининг сотилишини чеклаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотилиши, сақланиш жараёнида санитария-гигиеник талабларига риоя қилиниш бўйича назорат тадбирлари ўтказилган.
Тадбирда истеъмолга яроқсиз 1070 кг озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, 980 кг сабзавот маҳсулотлари, 30 кг гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 60 кг полиз маҳсулотлари аниқланиб, ўрнатилган тартибда савдодан олиниб, бракераж қилинган.
Аниқланган камчиликлар юзасидан сотувчиларга тегишли кўрсатмалар берилгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
18:35 / 13.10.2024
ИИВ Тошкентда квадроберлар пайдо бўлаётганидан огоҳлантирди
17:25 / 13.10.2024
Пора билан қочган терговчи ва ҳавоси бузилган Тошкент — ҳафта дайжести
18:37 / 12.10.2024
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги бошлиқ тайинланди
20:37 / 11.10.2024