Ўзбекистонда қаторасига учинчи кун зилзила кузатилди
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кучи 2-3 баллни ташкил этган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, бугун, 28 август куни Тошкент вақти билан соат 09:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 36,47 градус шимолий кенглик; 70,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 539 км жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 3 балл, 269 км;
- Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 451 км;
- Жиззах вилоятида 2-3 балл, 454 км;
- Фарғона вилоятида 2-3 балл, 457 км;
- Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 463 км;
- Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 466 км;
- Андижон вилоятида 2 балл, 516 км;
- Наманган вилоятида 2 балл, 521 км;
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 539 км.
Бу Ўзбекистон ҳудудида қаторасига учинчи кун кичик зилзилалар кузатилиши бўлди. 26 август куни тонгда Жиззах вилоятида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилганди. 27 август куни Андижон вилоятида ҳам 3 балли зилзила қайд этилди.
Мавзуга оид
20:59 / 14.10.2024
«Толибон» ОАВда тирик мавжудотлар тасвирини тақиқлашга ваъда берди
19:30 / 14.10.2024
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
12:20 / 14.10.2024
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Афғонистонга борди
16:50 / 11.10.2024