Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим суд ишларида давлат божи иш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундирилади
“Маъмурий судларга шикоят қилиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан маъмурий судларга шикоят қилиш тартибини соддалаштириш, бунда маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаролардан давлат божини олдиндан ундирмасдан, давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби назарда тутилмоқда.
Таклиф этилаётган қўшимчалар:
– фуқароларнинг Конституцияда белгиланган суд орқали ҳимоя қилиниш ва судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтиришга;
– фуқароларни бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари янада ишончли ҳимоя қилинишига, одил судловга эришиш даражасини янада оширишга;
– фуқаролар эътирозларининг олдини олишга эришилади.
Мавзуга оид
11:49 / 26.05.2025
Доналд Трамп Евроиттифоқдан импорт учун божларни 9 июлгача кечиктирди
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025