Ўзбекистон | 17:00 / 30.08.2023
9169
5 дақиқада ўқилади

Смартфонни тез қувватлаш ёрдамида ҳаёт йилларини қандай тежаш мумкин?

Фото: OPPO

OPPO компанияси билан бирга биз смартфонни тез қувватлаш ёрдамида ҳаёт йилларини қандай тежаш мумкинлиги, ҳамда 67 Вт кучга эга тез қувватлаш функцияси бошқаларига қараганда қандай афзалликларга эга эканини кўриб чиқдик.

Бугунги ҳамма нарса жадал ривожланаётган ва ҳамма қаергадир шошиб яшаётган бир даврда, вақт энг қимматли манбага айланди. Кунлар ўтгани сари у ҳам камайиб бормоқда. Буни эса ҳеч ким қабул қилолмайди, чунки ҳамма ҳам ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан тўлиқ завқ олиб улгуришни истайди. Атрофимизда эса қимматли вақтни ўғирлайдиган омиллар тобора кўпайиб бормоқда. Масалан, қўлимиздаги гаджетлар доимо эътиборни ўзига тортиб, уларни қувватлантириш учун ҳам кўп вақт сарфлашга мажбур қилади.

OPPO компанияси билан биргаликда биз смартфонни тез зарядлаш ёрдамида ҳаёт йилларини қандай тежаш ва 67 Вт кучга эга бўлган тез қувватлаш имконияти бошқа қурилмаларга қараганда қанчалик яхши эканини кўриб чиқдик.

Тез қувватланиш зарарлими?

Албатта йўқ. Смартфонни қувватлантириш қанчалик тез бўлса, батареяни алмаштириш учун телефонни тез фурсатда устахонага олиб бориш керак бўлади деган фикр бор. Бундай xаёллар бир неча йил олдин тўғри эди. Аммо ҳозирда OPPO каби йирик смартфон ишлаб чиқарувчилари тез қувватлаш технологияларини шу даражага етказишдики, аккумулятор хавфсизлиги ҳақида ташвишланишга ҳожат қолмади.

Шу тариқа, тез қувватланиш функциясини кўтара оладиган смартфонлар дастлаб тез зарядланади, тахминан 50% гача батареяни жуда тез тўлдиради. Сўнгра ярмидан кейин тезлик пасайиб, аста-секин стандарт қийматларга қайтади. Шу тариқа, батарея кучини йўқотмайди, бу эса смартфонни тез заряд қилиш имконини бериб, батареяни алмаштиришдан эгасининг вақтини ва пулини тежайди.

Нима учун смартфонни тез зарядлаш бу қадар муҳим?

Вазиятни тасаввур қилсак: эрталаб телефонларда будилник жиринглайди, уни ўчириб, смартфонни қувватлантиришни унутганингизни эслайсиз. Бундай вазиятда нима қилиш керак? 25−30 Вт қувватни кўтара оладиган смартфонга эга фойдаланувчи телефони тўлиқ қувватланишини кутиши натижасида ишга ёки ўқишга бир-икки соат кеч қолишига тўғри келарди.

Аммо 67 Вт тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган замонавий смартфон эгасига батареяни тўлиқ тўлдириш учун бор-йўғи 40−45 дақиқа керак бўлади. Яъни кечикишга ҳожат қолмайди, чунки 45 дақиқа ичида фойдаланувчи ювинишга, нонушта қилишга ва тайёрланишга бемалол улгуриши мумкин. Шу тариқа, 67 Вт тезкор қувватланиш имкониятига эга смартфон фойдаланувчилари нафақат телефон туфайли ҳеч қаерга кеч қолмайдилар, балки зарядни тўлдириш жараёнига сарфланган вақтнинг ярмидан кўпини тежашга қодир бўладилар.

Бундан ташқари, 67 Вт тезкор қувватлаш кучига эга смартфонлар батареянинг 50%ини эгасига бор-йўғи 15 дақиқада тўлдириши ва беш дақиқалик заряд билан 4,5 соатлик суҳбатлар ўтказиши мумкин.

Муҳим нарсаларга вақтни қандай тежаш мумкин?

Ҳаммаси оддий: OPPO А78 смартфони ушбу муҳим вазифани бажаришда сиз ва яқинларингиз учун кўп вақтни тежашда ёрдам беради. У 67 Вт SUPERVOOSTM тез қувват олиш функциясига эга, бу эса 100 дақиқада 45% тўлдириш имконияти деганидир. Бундан ташқари, ушбу технология эгаси учун батареянинг 43%ини бор-йўғи 15 дақиқада тўлдириши ва беш дақиқалик заряд билан 4,5 соатлик суҳбатни таъминлаши мумкин.

Бундан ташқари, OPPO А78 жуда ақлли, у эгасининг кундалик тартибини эслаб қолиши ва бунинг учун қувватланишни оптималлаштириши мумкин. Масалан, ақлли функция ёрдамида смартфон кундалик режимга жавоб беради ва батареянинг узоқ вақт ишлашини таъминлаш учун оптимал қувватлаш режимини ёқишни таклиф қилади — 80% дан сўнг у пауза қилади ва қолган давр қувватланишни шундай давом эттирадики, батарея керакли фурсатда 100% га тўлади.

Айтганча, OPPO А78 заряд олгандек тез қувватсизланиб қолмайди. Смартфон 5000 мАч сиғимли батареяга эга, унинг тўлиқ заряди YouTube иловасида 16 соатдан ортиқ видео томоша қилишга етади. Ва ҳаттоки экран ёқилган ҳолда кутиш режимида 293 соат давомида ишлаб бера олади. 

Сайт: https://www.oppo.com/uz/

Instagram: https://www.instagram.com/oppouzbekistan/

Facebook: https://www.facebook.com/OPPOUzbekistan

Telegram: https://t.me/uzbekistan_oppo

Реклама

Мавзуга оид