Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байрам кунлари ёғингарчилик кутилмайди
Сўнгги ҳафтада Ўзбекистонда минтақа учун август ойининг охирига хос бўлмаган об-ҳаво бўлди. Республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ ва шамолнинг кучайиши билан нам ҳаво кириб келди.
Бугун, байрам кунлари арафасида, бутун республика бўйича эрталаб ёмғир тўхтади ва осмон аста-секин булутлардан тозаланмоқда.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ва 1-3 сентябр, байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, кундузи +25...+30 даража бўлган жуда қулай ҳарорат кузатилади. Эрталаб сезиларли даражада салқин кузатилади, ҳарорат +14...+17 даража атрофида бўлади.
Пойтахтда 31 август, 1-2 сентябр кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, 3 сентябрда булутлилик бироз кучаяди, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи +26...+29 даража, кечаси +15...+17 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025