Ўзбекистон | 07:29 / 02.09.2023
20521
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди

Аэропорт 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга.

Жиззах вилоятида Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди.

Аэропорт 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга бўлиб, қуриш учун 60 гектар ер майдони ажратилган. Объектда жами 200 дан зиёд ходимлар ва 110 та техникалар билан ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирда аэропорт инфратузилмаси, муҳандислик коммуникацияси, учиш-қўниш, ҳаракатланиш йўлаклари ва перронни лойиҳалаш ҳамда қурилиш, учиш ва қўнишни таъминлаш бўйича радио ва аэронавигация ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.

Маълумот учун, 2022 йилнинг октябр ойидан бошлаб Зоминнинг Даштобод шаҳарчаси темирйўл бекатига «Афросиёб» тезюрар поезди тўхташи ташкил этилган эди.

Мавзуга оид