Киев суди Коломойскийни ҳибсга олиш бўйича қарор чиқарди
Игор Коломойский жиноий даромад орттиришда гумонланмоқда. У 2019 йилги сайловлардан олдин Зеленскийнинг ҳомийси сифатида кўриларди.
Киевдаги Шевченко район суди украиналик бизнесмен Игор Коломойскийни фирибгарлик ва жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни легаллаштириш иши бўйича икки ой муддатга ҳибсга олди. Бу ҳақда «Грати» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, суд бизнесмен учун 510 миллион гривна миқдорида (13,7 миллион доллар) гаров пули эвазига очиқда қолдириш имкониятини тақдим этган.
Суд мажлиси ҳимоячи илтимосига кўра ёпиқ режимда ўтказилган. Судя Коломойскийни суд залида ҳибсга олиш бўйича қарор чиқарди. Суд қарорига кўра, Коломойский барча ҳужжатларни топшириши ва гувоҳлар билан мулоқот қилмаслиги керак. «Суспiльне» нашри ёзишича, адвокатларда ҳукмдан шикоят қилиш учун беш кун муддат бор.
- 2 сентябр куни украиналик собиқ миллиардер Игор Коломойский фирибгарлик, жиноий йўл билан даромад орттириш, ноқонуний моддий бойликларни легаллаштириш каби жиноятларда гумонланаётгани ҳақида хабар берилганди. Терговга кўра, 2013–2020 йилларда Коломойский ярим миллиард гривнадан ортиқ маблағни чет элга олиб чиқиш кўринишида легаллаштирган. Бу учун ўзининг назорати остидаги банк ташкилотларидан фойдаланган. Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) унинг уйига бориб, унга қайси моддалар бўйича айбланаётганини ўқиб эшиттирган.
- BBC рус хизмати қайд этишича, Украина президенти Володимир Зеленский ўзининг кечки мурожаатида Коломойский ишига ишора қилган. У урушдаги ғалабадан кейинги янги Украина «Украинани талаганлар ва ўзини қонун ва қандайдир қоидалардан устун қўйганларсиз» қурилиши, ҳуқуқ-тартибот органларидан «ўнлаб йиллар давомида тўхтаб қолган ҳар бир ишда адолат таъминланиши учун кўрсатаётган қатъияти» учун миннатдорчилик билдирган.
- Игор Коломойский Украинадаги энг машҳур бойларидан бири. У 2019 йилги сайловлардан олдин Володимир Зеленскийга ҳомийлик қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Forbes 2022 йил 27 декабрда унинг бойлигини 850 миллион долларга баҳолаган. Ўтган йили Коломойский мамлакат президенти буйруғи билан Украина фуқаролигидан маҳрум қилинган.
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024