Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели, Олмазор ва Миробод туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
5 сентябр куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели, Олмазор ва Миробод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
«Ҳудудгаз Пойтахт» хабарига кўра, шу муносабат билан ушбу туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти тўхтатилади.
Миробод туманида 10:00 дан 17:00 гача: Банокатий маҳалласи; «Корзинка» супермаркети.
Сергели туманида 11:00 дан 16:00 гача: Нўғойқўрғон маҳалласининг Саъдий кўчаси; Номданак маҳалласининг Файзли, Зиёкор 2-тор кўчаси; ушбу маҳаллаларда жойлашган 2 та улгуржи истеъмолчи.
Олмазор туманининг маҳаллаларида 11:00 дан 17:00 гача: Аҳил, Янги Тошкент, Пахта, Мояриқ, Ғани Аъзамов, Гуручариқ.
«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ ноқулайликлар учун узр сўраган.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025